Бизнинг эътиборимиз

Аввало, биз гастроентерология ва гепатологияга ихтисослашганмиз. Аммо бизнинг фаолиятимиз доираси кенг ва кардиология, неврология, марказий асаб тизими ва бошқа соҳаларни қамраб олади.

Ўттиздан ортиқ мамлакатларда тақдим этилган PRO.MED.CS компанияси маҳсулотлари ҳар куни дунё бўйлаб икки миллиондан ортиқ беморларни даволаш учун ишлатилади.

1989 йил ташкил этилган йили
ПРАГА ЧЕХИЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
компаниянинг бош офиси

Маҳсулотлар

Қўшимча қийматга маҳсулотларимиз ассортименти биринчи навбатда меъда-ичак тракти ва гепатобилиар тизим касалликларга чалинган беморларнинг эҳтиёжларини қониришга мўлжалланган бўлса-да, кардиология, психиатрия, урология ва бошқа касалликлар соҳасидаги беморларни даволаш учун ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз.

Биз беморларга инновацион ва арзон дори воситаларини таклиф қилиш учун янги даволаш усуллари ва фойдаланиш кўрсаткичларини доимий равишда кузатиб боришга интиламиз.

Маҳсулотлар

Тадқиқот ва инновацион фаолият

Бизда ўз илмий-тадқиқот марказларимиз, шунингдек, дистрибюторларнинг кенг тармоғи мавжуд. Биргаликдаги ишимиз туфайли биз бутун дунёдаги беморларга самарали даволаш усулларини таклиф этамиз. Биз инновацион фаол моддалар ва даволаш усулларини излашда тадқиқот гуруҳлари ва мустақил лабораторияларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатамиз, шунингдек, сўнгги натижаларни бутун дунё олимлари билан баҳам кўрамиз.

Тўлиқ интеграциялашган фармацевтика компанияси

Бизнинг ихтиёримизда (компания асосида) ўз илмий - тадқиқот ва амалий – тараққиёт марказларимиз, шунингдек, дистрибьюторларнинг кенг тарқатиш тармоғи мавжуд. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли биз бутун дунёдаги беморларга терапевтик (доривор) препаратларни таклиф қиламиз.

Биз янги доривор маҳсулотларни сотишга рухсатномаларини бериш жараёнини, шунингдек, янги бозорларда мавжуд дори воситаларини сотиш рухсатномаларни узайтириш жараёнини амалга оширамиз.

Биз дозалаш шаклларини ишлаб чиқиш, ўз рецептларимиз ва моддаларимизни тайёрлашга ихтисослашганмиз, улар кейинчалик тайёр маҳсулотлар (дори воситалар) ишлаб чиқаришда қўлланилади, шунингдек тадқиқотлар олиб борамиз ва бутун дунё бўйлаб дори воситаларини сотиш учун лицензиялар берамиз.

Бизнинг бенуқсон логистикамиз барча мижозларимиз ва бизнес ҳаморларимизни қондириш учун энг қатъий GMP ва GDP стандартларига риоя қилган ҳолда юқори даражадаги сақлаш ва тарқатиш операцияларини кафолатлайди.

Дори воситаларимиз максимал маҳсулдорлик ва энг юқори сифат даражасида ишлаб чиқарилишига ишонч ҳосил қиламиз.

Дунё бўйлаб беморлар дори-дармонларни керакли жойда ва ўз вақтида олишлари учун биз тарқатиш занжиримиздаги барча бўғинлар узлуксиз ишлашини таъминлаймиз.

Бизнинг йиллик ишлаб чиқариш қувватимиз таблетка, плёнка билан қопланган таблеткалар, капсулалар, флаконлар ва шамлар каби бир миллиарддан ошади. Бизнинг барча операцияларимиз ва амалиётларимиз GMP (яхши ишлаб чиқариш амалиёти), GLP (яхши лаборатория амалиёти) ва GDP (яхши тарқатиш амалиёти) стандартларига мос келади.

Компаниянинг ривожланиш стратегияси

Кичик бизнесдан тортиб халқаро бизнесгача

Компания 1989-йил 1-февралда ташкил топган ва кейинги йили ўзининг биринчи дори препаратини ишлаб чиқарди. Тегишли ишлаб чиқариш амалиётининг халқаро сертификатнинг қўлга киритилиши компаниянинг ташқи бозорларда жадал ўсишига олиб келди.

Компания бутун дунё бўйлаб ўсиб ва ўз фаолиятини кенгайтирган бўлсада, биз ҳар доимгидек мижозларимизни биринчи ўринга қўядиган юқори сифатли ишлаб чиқариш ва жараёнларга содиқмиз. Яхши оилада бўлгани каби, биз ҳам ходимларимизнинг келажаги, фаровонлиги, қониқиши ва соғлиғи ҳақида қайғурамиз.

1990
Биринчи сотиш рухсатномасига эга бўлди (Ranisan)
1992
Урсосан фойдаланиш учун тасдиқланди
1994
GMP (яхши ишлаб чиқариш амалиёти) сертификатини қўлга киритиш
1996
Россия, Полша ва Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларига кириш
2000
GDP (яхши тарқатиш амалиёти) сертификатини қўлга киритиш
2010
Бизнинг портфелимизда йигирма учта дори-дармонлар брендлари мавжуд
2012
Германия ва Австралия бозорларига экспортни кенгайтириш
2017
Россияда ишлаш учун GMP сертификатини қўлга киритиш
2019
Буюк Британия бозорига кириш
2020
Дунёнинг 30та давлатида элликта бренд дори препаратлари сотилади