Бизнинг жамоамиз йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўз ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот объетларига эга бўлган Европа фармацевтика компанияси сифатида биз дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатларида фаолият юритамиз. Биз билан қизиқарли мартаба имкониятларини топишингиз мумкин.
Бўш иш ўринлариБизнинг устувор вазифамиз тиббий билимларга асосланган мазмунли ишдир. Бизни ажратиб турадиган нарса - бу корпоратив бўлмаган ёндашувимиз ва ишлашга бўлган табиий мажбуриятимиздир. PRO.MED.CS Praha a.s. Ўзбекистон ваколатхонада одамлар доимо биринчи ўринда туради - бизнинг маҳсулотларимиздан фойдаланадиган бемор, шифокор ва ҳар бир ходимимиз, уларнинг лавозимидан қатъи назар.
Биз ҳақимиздаОдамлар бизнес яратадилар. Бизнинг ходимларимиз муваффақият калити эканлигини тушунамиз. Аммо компаниямизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олсак, биз жуда талабчан эканлигимизни ҳам тан оламиз. Биз билан қандай инсон муваффақиятга эришиши мумкинлигини аниқ биламиз.
Бизнинг ходимларимиз бошқача фикрлайдиган инсонлардир. Улар нарсаларга ўзига хос нуқтаи назарга эга ва кўпчилик учун яширин бўлган алоқаларни кўришади. Улар дунёни имкониятлар тўплами сифатида кўришади ва энг мосини танлашни билишади. Ва бирор нарса қилишга қарор қилиб, улар ўз мақсадига эришмагунча тўхтамайдилар.
Биз бошқачамиз. Биз корпорация эмасмиз ва бундан фахрланамиз.
Ҳар биримиз аниқ натижаларга эгамиз ва улар учун мукофот оламиз.
Биз ўз иши учун яшайдиган одамларга максимал даражада ёрдам берамиз.
Касбий ўсиш, тренинглар, илҳом ва ривожланиш учун конференцияларда иштироқ этиш – буларнинг барчаси биз билан ишлашда ўз-ўзидан маълум.
Бизнинг ташкилий тузилмамиз текис. Шу боис ҳар бир ходимимиз ўз меҳнати натижаларини нафақат ўз раҳбарига, балки компания раҳбариятига ҳам намойиш этиш имкониятига эга.