Бу веб-сайт фойдаланувчилари (бундан кейин “Веб-сайт”) ушбу веб-сайт ва ундаги контентлардан ўз масъулиятлари остида фойдаланишга розилик билдирадилар. PRO.MED.CS Praha a.s., бизнес ID рақами: 00147893, юридик манзили: Telčská 377/1, Michle, 140.00 Prague 4, Czech Republic (бундан кейин “Компания” деб юритилади) веб-сайтга эгалик қилувчи ва уни бошқарувчи исталган вақтда веб-сайтни қисман ёки тўлиқ ўзгартириш ёки олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
Веб-сайтда кўрсатилган маслаҳатлар ва тавсиялар барча ҳолатлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Ахборотлар маҳаллий ваколатли рўйхатга олиш органи томонидан тасдиқланган маълумотларга мувофиқ тайёрланган бўлса-да, Компания ушбу ахборотлардан нопрофессионал фойдаланиш ёки нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиққан шахсий жароҳатлар учун жавобгар эмас. Бу ахборотлар тиббий ёрдам ва шифокор маслаҳати ўрнини босмаслиги керак, шунинг учун ташхисингиз ва мос даволанишингиз ҳақида фақат шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Соғлиқни сақлаш мутахассислари учун мўлжалланган ахборотлар веб-сайтда фақат тегишли фойдаланувчи ўзини тегишли қонуний таърифга мувофиқ мутахассис эканлигини тасдиқлаган тақдирдагина мавжуд бўлади.
Веб-сайтдан ва унинг контентидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлар Компанияга тегишли бўлиб, тегишли қонунлар, жумладан, Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун билан ҳимояланган. Фойдаланувчилар Компанияга ва/ёки веб-сайтда кўрсатилган учинчи томонларга тегишли бўлган веб-сайт контентидан, хусусан, савдо белгилари ва бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқларидан тижорий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Веб-сайтдан ахборотларни юклаб олиш, кўриш ва чоп этишга фақат шахсий фойдаланиш учун рухсат берилади. Веб-сайтдаги контентдан шахсий мақсадлардан ташқари ёки Компаниянинг розилигисиз тижорий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Веб-сайтда учинчи томон веб-сайтларига ҳаволалар мавжуд, аммо бу автоматик равишда Компания бундай веб-сайтларнинг контентини маъқуллайди дегани эмас. Компания бундай веб-сайтларнинг мавжудлиги ёки контенти учун ёки уларнинг контентидан ҳар қандай шаклда фойдаланиш натижасида етказилган ҳар қандай зарар ёки шикастланиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Компания бошқа веб-сайтларга ҳаволаларни фақат тез ва қулай йўналиш учун тақдим этади ва фойдаланувчилар уларга ўз масъулиятлари остида ташриф буюришади.
Веб-сайтдан сизни бевосита идентификация қилувчи шахсга доир маълумотларни юбормасдан фойдаланишингиз мумкин. Веб-сайтда бошқа веб-сайтларга ҳаволалар мавжуд бўлса-да, ушбу Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати бошқа веб-сайтларга татбиқ этилмаслиги мумкин. Агар шахсга доир маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича ахборотларга қизиқсангиз, илтимос, тегишли веб-сайт оператори билан бевосита боғланинг.
Компания веб-сайт фаолиятини ташкил этишда Matomo веб-сайт таҳлили платформасидан веб-сайт трафигини таҳлил қилиш, қидирув тизимларида веб-сайтнинг индексацияси билан боғлиқ эҳтимолий хавфсизлик таҳдидлари ёки муаммоларни аниқлаш, контентнинг машҳурлигини баҳолаш ва умуман, фойдаланувчиларнинг махфийлигини максимал даражада ҳурмат қилган ҳолда веб-сайтнинг қулайлигини ошириш учун фойдаланади.
Matomo платформаси маҳаллий серверларда бошқарилади ва жамланма маълумотларни ўз ичига олган статистик ҳисоботларни яратиш учун созланган. Ушбу ҳисоботларга асосланиб, Компания тегишли чораларни масъулият билан кўриши мумкин, масалан, веб-сайтнинг тузилишини трафик ҳажмига қараб ўзгартириш ва ҳоказо. Matomo платформаси фойдаланаётган барча маълумотлар веб-сайт доирасида тўпланади ва ишлатилади. Шу сабабли, бир қатор хавфсизлик чоралари, жумладан, анонимлаштириш усуллари туфайли, бу маълумотларни муайян фойдаланувчи билан тўғридан-тўғри ёки билвосита боғлаш имкони йўқ. Маълумотлар кейин 180 кундан ортиқ сақланмайди. Компания Matomo платформасидан фойдаланувчи профилларини яратиш учун фойдаланмайди.
Веб-сайт браузерда ўрнатилган “кузатилмаслик” функциясини ҳурмат қилади ва ушбу созлама билан амалга оширилган ташрифлар қайд этилмайди.
Компания ва унинг барча филиаллари сизнинг махфийлигингизни ҳурмат қилиш ва шахсга доир маълумотларингизни ушбу шартлар ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари, хусусан, 2016 йил 27 апрелдаги “Жисмоний шахсларни шахсга доир маълумотларни қайта ишлашдан ҳимоя қилиш ва бундай маълумотларнинг эркин ҳаракати тўғрисида”ги Европа регламенти (ЙИ) 2016/679 га(кейинги ўринларда “GDPR”) мувофиқ қайта ишлаш мажбуриятини олади. Ушбу шартлар веб-сайт фойдаланувчиларига ва бошқа манфаатдор шахсларга веб-сайтдан фойдаланиш билан боғлиқ равишда уларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлашнинг моддий ҳолатлари ҳақида шаффоф тарзда маълум қилади. Агар муайян ҳолатда бошқача кўрсатилмаган бўлса, Компания GDPR маъносида сизнинг шахсга доир маълумотларингизнинг назоратчиси ҳисобланади.
Компания шахсга доир маълумотларингизни веб-сайтдан фойдаланиб қуйидаги мақсадларда, хусусан, GDPRʼга мувофиқ тегишли қонуний асосларга мувофиқ равишда қайта ишлайди. Шахсга доир маълумотларингизни биз уларни олган мақсадларга эришиш, жумладан, ҳар қандай тегишли қонуний мажбуриятларга риоя қилиш учун фақат керакли муддат давомида сақлаймиз.
Бизга, хусусан, веб-сайтдаги шакллар орқали тақдим қилган шахсга доир маълумотларингиз махфий сақланади ва тегишли шаклни юбориш орқали розилик берган шартларга мувофиқ қайта ишланади.
Сизнинг шахсга доир маълумотларингиз, таъминлаш ёки дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан салбий таъсирлар бўйича шубҳалар юзасидан ҳолатларни ҳал қилиш (pharmacovigilance) учун зарур бўлса, тегишли қонуний мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлса, узоқроқ сақланиши мумкин.
Компания сизнинг шахсга доир маълумотларингизни асосан ўзи, қисман эса тегишли шартнома асосида Компаниянинг кўрсатмалари бўйича шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга рухсат берилган ташқи ахборот тизими операторлари ёки бошқа профессионал хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали қайта ишлайди. Компания шахсга доир маълумотларингизни олганимизда, масалан, иш таклифига жавоб берганингизда, шаклни тўлдирганингизда ёки Компанияга бундай маълумотларни сўраганингизда, ҳар қандай қайта ишловчиларнинг иштироки ҳақида сизга қўшимча тафсилотларни тақдим этади.
Компания шахсга доир маълумотларингизни GDPR маъносида Европа Иттифоқи/Европа иқтисодий ҳамкорлик ҳудудидан ташқаридаги учинчи давлатларга ўтказишни кўзламайди, фақат юқорида санаб ўтилган мақсадлардан бирини бажариш зарур бўлганда ва фақат сизнинг маълумотларингизнинг тегишли даражада ҳимояси таъминланган тақдирда, масалан, веб-сайтдаги шаклларнинг бир қисми сифатида hCaptchaʼдан фойдаланиш ҳолатларида бундан мустасно.
Шахсга доир маълумотларнинг ушбу шартлар асосида қайта ишланиши муносабати билан сиз GDPR 15 – 22-моддаларида белгиланган ҳуқуқларга эга бўласиз, хусусан:
Сиз ўз ҳуқуқларингиздан исталган вақтда веб-сайтдаги алоқа шакли орқали осонгина фойдаланишингиз мумкин. Худди шу тарзда, шахсга доир маълумотларингизни қайта ишлаш шартлари юзасидан бошқа сўровлар ёки фикрлар билан Компаниямизга мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, сиз тегишли назорат органига, яъни Чехиядаги Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш идорасига (www.uoou.cz) шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Барча веб-сайт фойдаланувчиларига ушбу шартларни диққат билан ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Ушбу шартларга режалаштирилган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Компания ушбу шартларнинг ўзгартирилган версияси олдиндан етарлича вақт ичида эълон қилинишини таъминлайди.