Dr. Bares Award – гастроэнтерология ва гепатология соҳасидаги энг нуфузли халқаро мукофотлардан бири бўлиб, у илғор илмий тадқиқотлар ва клиник амалиёт учун тақдим этилади. 11 та мамлакатдан келиб тушган 70 та илмий ишдан 33 таси халқаро босқичга ўтди. 29 000 евро миқдоридаги пул мукофотини ўзаро бўлишиб оладиган ғолиблар 2026 йил март ойининг бошида олти нафар ҳакамдан иборат эксперт комиссияси томонидан аниқланади.
PRO.MED.CS Praha a.s. фармацевтика компанияси 2025 йилда 17-маротаба ташкил этилаётган"Dr. Bares Award Publication танлови ўтказилишини эълон қилди. Танловнинг мақсади – клиник амалиётдаги тиббий ва илмий билимларни қўллаб-қувватлашдир. Dr. Bares Award кўп йиллик анъанага эга бўлиб, 1993 йилдан бери, қоида тариқасида, ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
17-чи танловга 11 та мамлакатдан 70 та илмий иш қабул қилинди. Тегишли мамлакатларнинг таниқли олимлари ва шифокорлари бўлган мустақил экспертларнинг баҳолаш натижаларига кўра, Озарбайжон, Беларусь, Чехия Республикаси, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Польша, Словакия, Украина ва Ўзбекистондан 33 та энг яхши иш халқаро босқичга ўтди. Мақолалар рўйхатини Dr. Bares Award танлови сайтида топиш мумкин.
2026 йил 7 март куни гастроэнтерология ва гепатология соҳасидаги олти нафар мустақил етакчи экспертдан иборат "Dr. Bares Award" халқаро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади. Сўнгра, 2026 йил 8 март куни умумий суммаси 29 000 евро бўлган пул мукофотини ўзаро бўлишиб оладиган Dr. Bares Award 17-чи йиллик мукофотининг уч нафар ғолиби эълон қилинади.
Танлов натижалари Dr. Bares Award-нинг расмий саҳифасида эълон қилинади.